Ўзганинг банк картасидан пул ўғирлаб қиморга тикиб юборган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Н. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган банк картасидаги жами 1 млн 262 минг сўм пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази берган маълумотга кўра, тезкор-қидирув тадбирларида банк картасидаги пулларни ўғирлаган шахс Термиз туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Д.Ж. эканлиги аниқланган.
Суриштирув ишлари давомида, Д.Ж. ушбу жиноятни Н.Н.нинг банк картасини «ZOOD-PAY» иловасига улаган ҳолда пулларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиб, маблағларини «1xbet» онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинига тикиб ютқазиб қўйганлиги аниқланди.
Ушбу фуқарога нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter