«Ўзэнергоинспекция»нинг Сурхондарё бўйича бошлиғи ишдан олинди
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғи И.Ниматуллаев бошчилигида бўлиб ўтган жорий йилнинг 4 ойлик якуни бўйича ҳисобот йиғилишида ҳудудий раҳбарлар фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 ойи давомида республика бўйича истеъмолчилар томонидан ёқилғи энергия ресурсларидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олиш бўйича 41 минг 592 та профилактика тадбири ўтказилган.
Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 2 минг 433 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Шунингдек, лавозимга лойиқлик бўйича ўтказилган аттестацияда 74 та ходимнинг билим даражаси қониқарсиз деб топилган.
Қолаверса, йиғилишда тўрт ой якуни бўйича ҳудудларда ишларни етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва сусткашликка йўл қўйганлиги учун Сурхондарё ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди ҳамда Қашқадарё, Навоий ва Наманган ҳудудий бошқарма бошлиқлари Инспекция бошлиғининг кўрсатмасига асосан ротация қилинди.
Шу билан бирга, ижро интизомини бузганлиги учун Андижон ва Сирдарё ҳудудий бошқармаси бошлиғларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter