Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси ноябрда 1,1 млрд долларга ортди
Марказий банк берган маълумотга кўра, регулятор 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси бир ойда 1,1 млрд АҚШ долларига ошганини ҳамда бу билан сентябр ойидаги кўрсаткични деярли тиклаганини кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, йил бошига нисбатан камайиш 1,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, захираларнинг умумий ҳажми 33,4 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Ноябрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 12,8 млн троя унция кўрсаткичини сақлаб қолган бўлса, қиймати 1,4 млрд АҚШ долларига ошиб, 22 464 млн АҚШ долларини ташкил қилган.
Олтиннинг қиймати июл, август ойларида сентябр ойига нисбатан ўсувчи кўрсаткични қайд этганди. Октябрь ойида эса захиралар жорий йил бошига нисбатан 2,8 млрд АҚШ долларига ёки 8 фоизга камайганди.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам октябрь ойидаги 10,2 млрд АҚШ доллари кўрсаткичдан ноябрь ойига келиб 9,9 млрд АҚШ долларига камайган.
«Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари жорий йил бошидан 1,7 млрд АҚШ долларига ёки 4,8 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 799,25 АҚШ долларидан 1 759,65 АҚШ долларигача пасайишининг таъсири 0,51 млрд АҚШ долларини ташкил қилди», –дейилади Марказий банк изоҳида.
Spot нашри берган маълумотга кўра, Ўзбекистон олтин харид қилишда кетма-кет бешинчи ой юқори кўрсаткични қайд этган эди. Таъкидланишича, мамлакат октябрь ойида 8,7 тонна олтин харид қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон марказий банклар орасида олтиннинг дунёдаги иккинчи энг йирик харидорига айланди. Хусусан, мамлакат 65 фоизлик захираси билан Венесуэладан кейинги ўринни қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter