Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи давлатлари ҳамда Финляндиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади
Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қадамбай Султонов дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
«Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди», – дейилади хабарда.
Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли дипломат Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter