Ўзбекистоннинг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси қабул қилинади
Ўзбекистоннинг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси қабул қилинади. Бу борада тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳани қабул қилишдан мақсад Ўзбекистоннинг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш орқали cоғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш режалаштириляпти.
Лойиҳа умумий ва махсус қисм, 21 боб ва 199 та моддадан иборат бўлиб, ундаги асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
- соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш;
- санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;
- фармацевтика фаолияти;
- соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш;
- соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни тартибга солиш;
- мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмларини жорий этиш ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатлар 76 та қонун ва 400 дан ортиқ қонуности ҳужжати билан тартибга солинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter