Ўзбекистонликларнинг хорижга энг кўп қандай мақсадларда чиққани айтилди

2025 йилнинг январь ойида жами 551,3 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 82,9 минг нафарга ёки 17,7 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь ойида чет элга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш - 425 839 нафар;
- сайёҳлик - 117 199 нафар;
- даволаниш - 4 206 нафар;
- ўқиш - 2 975 нафар;
- хизмат юзасидан - 1 060 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter