Ўзбекистонликларнинг «қўлида» асосан қайси пуллар борлиги айтилди
Марказий банк муомаладаги нақд пулларнинг (миллий валютада) номинал қиймати бўйича таркиби тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, 2023 йил 1 апрел ҳолатига, ўзбекистонликлар энг кўп муомала қилаётган банкнота бу 100 000 минг сўмлик бўлиб, у жами нақд пулларнинг 42,5 фоизини ташкил қиляпти. 50 000 сўмлик купюра эса муомаладаги пулларнинг 26 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек:
- 200 000 сўмлик – 13,5 фоиз;
- 20 000 сўмлик – 2,8 фоиз;
- 10 000 сўмлик – 8,1 фоиз;
- 5 минг сўмлик – 5,9 фоиз;
- 2 000 сўмлик – 0,4 фоиз;
- 1 000 сўмлик – 0,8 фоиз.
Қайд этилишича, 2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн. сўмга камайиши кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter