Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистонликларнинг 70 фоиздан ортиғи Telegram’дан фойдаланади» – Павел Дуров

«Ўзбекистонликларнинг 70 фоиздан ортиғи Telegram’дан фойдаланади» – Павел Дуров

Тугаган ҳафтада Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуров Ўзбекистонда бўлди. У ўз ўқувчилари билан сафар давомида олган таассуротлари ҳақида бўлишди.

«Ўзбекистонда одамлар Telegram’ни яхши кўрадилар: мамлакатдаги 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи Telegram’дан фойдаланади ва уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамизга уланган (мамлакатдаги ҳар бир бизнесда Телеграм боти ёки канали мавжуд). Биз бундай машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистоннинг ҳис-туйғуларига жавоб берамиз», – деб ёзади у.

Тадбиркор, шуниндек, «жадал ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғ ландшафтлари, шунингдек, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи»дан ҳайратда қолганини таъкидлайди.

Бундан ташқари, Дуров Ўзбекистонда «кўплаб ёш ва иқтидорли, қалби меҳрли инсонлар» билан танишганини билдирган.

Павел Дуров самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, бу йил ҳам «қуёшли Тошкентга» келишга ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг