Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 7 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган

Ўзбекистонликлар 7 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатлардан қиймати 2,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190 тоннага ошган.

2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар: Россия (330 тонна), Қозоғистон (127,2 тонна), Қирғизистон (16,4 тонна), Литва (8,6 тонна) ва Франция (7,4 тонна) ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг