Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 10 ёшли қиз Испаниядаги халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик 10 ёшли қиз Испаниядаги халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 10-13 июль кунлари Испаниянинг Лорет де Мар шаҳрида ёш мусиқачилар ўртасида «Sea sun festival» халқаро танловида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 15-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Чарос Абсоатова муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль соҳибаси бўлди.

10 ёшли ўқувчи қиз йигирмадан ортиқ давлатдан келган иқтидорли ёш мусиқачилар ўртасида ўзбек миллий чолғу санъатини моҳирлик билан намойиш этди. «Дутор» йўналиши бўйича ўзбек миллий куйларидан «Роҳат» ва «Лазги» попури куйларини ижро этди.

Чарос дутор чалиш сирларини устози, Халқ таълими аълочиси Муҳаббат Шодиевадан ўрганиш учун Термиз шаҳридан Шерободга қатнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг