Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 6 ойда 3,5 млн нафар турист келган

Ўзбекистонга 6 ойда 3,5 млн нафар турист келган

2024 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 415,6 минг нафарга ёки 13,3 фоизга ошган.

2024 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида энг кўп – Қирғизистон (1 057,4 минг нафар), Тожикистон (1 046,2 минг нафар), Қозоғистон (668,4 минг нафар), Россия (364,5 минг нафар) ва Туркманистон (67,2 минг нафар) мамлакатларидан ташриф буюрган.

Шунингдек, Ўзбекистонга Туркия (51,9 минг нафар), Хитой (28,7 минг нафар), Ҳиндистон (28,2 минг нафар), Жанубий Корея (19,6 минг нафар), Италия (17,7 минг нафар) ва бошқа давлатлар (181 минг нафар)дан ҳам туристик мақсадларда ташриф буюришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг