Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги веб-ресурсларга бир йилда 11 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилган

Ўзбекистондаги веб-ресурсларга бир йилда 11 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилган

Сататистик малумотлар таҳлилига кўра, Республика Киберавфсизлик марказининг автоматлаштирилган тизимлари ёрдамида 2023 йилда қайд этилган тармоқ ҳужумларининг интенсивлигида сезиларли ўсиш кузатилиб, 2022 йилга нисбатан мазкур кўрсаткич 148 фоизга ортган. Яъни бу борадаги кўрсаткич 4 млн 433,8 мингдан 11 млн 20,2 мингтага кўпайган.

Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.

Мониторинг тизимига уланган веб-ресурсларга уюштирилган киберҳужумларнинг турлари орасида энг кўп қўлланилганлари қуйидагича тақсимланган:

  • SQL-инъекция – 18,55 фоиз;
  • Протоколларни мажбурий қўллаш – 18,17 фоиз;
  • Чекланган файлга рухсатсиз кириш – 17,13 фоиз;
  • Кодни масофадан тариб бажариш – 15,70 фоиз;
  • Зарарли кодларни юбориш – 14,76 фоиз;
  • Шубҳали сўровлар – 6,33 фоиз;
  • PHP маълумотлари тарқалиши – 6,06 фоиз;
  • PHP-инъекция ҳужуми – 2,36 фоиз;
  • Java маълумотлари тарқалиши – 0,35 фоиз;
  • Протокол бўйича ҳужум уюштириш – 0,32 фоиз.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг