Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда туризм: амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар

Ўзбекистонда туризм: амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар

Халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган инфратузилмани ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш, транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш алоҳида муҳим ва устувор вазифа ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантииршда кўпгина йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, меҳмон ўринлари сони 3,4 баробарга кўпайиб, 124 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди). 2017 йилда жойлаштириш воситалари сони 767 тадан 2022 йилда 5 мингтага етказилди.

Шу билан бир қаторда 2018 йилда 106 та (ўринлар сони 841 та) оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3,2 мингта (ўринлар сони 28 мингта)га етказилди. Қишлоқ жойларида 8 минг нафардан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланди.

Сайёҳларга қўлайлик яратиш мақсадида йўл бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда 7,6 мингта санитария-гигиена шохобчалари ҳолати яхшиланди (3,9 мингта янгидан қурилди, 3,7 мингта таъмирланди). Республикадаги мавжуд автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг 96 фоизида санитария-гигиена шохобчалари ташкил қилинди. 800 та маданий мерос объектлариларида туристлар учун шарт-шароит яратилди ва туризм йўналишларига киритилди. 2023 йилда 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шу йил республика ҳудудидаги туризм ва маданий мерос объектларига олиб борувчи 361,5 км автомобиль йўлларини таъмирланди. Ҳар йили буюджетдан 300 млрд сўмга яқин маблағ туризм инфратузилмасини ташкил қилишга йўналтирлаяпти.

Туризм соҳасини ривожланишида транспорт логистикасини яхшилаш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш каби ишлар алоҳида ўрин тутади.

Шу боис, маммлакатимизда ички авиарейслар, тезюрар поездлар қатновини кўпайтириш юзасидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда сайёҳларга Самарқанд, Бухоро ва Қаршига тез ва қулай бориб-келиш имкониятлари яратилди.

Шунингдек:

  • 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди;
  • Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди;
  • 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрутлар очилди.

Темир йўлда ҳам қатнов ва сифатни кескин ошириш бўйича катта ислоҳотлар бошланди.

Яқинда қўшимча 6 та тезюрар поезд, 36 та замонавий “электричка” олиб келиш бўйича келишувга эришилди. Буни ҳисобига, йилига яна 3 миллион йўловчи ташиш имконияти яратилади.

Натижада, туристларнинг юртимизда қолиш муддати 4-5 кунгача узайди, улар сарфлайдиган маблағ ҳам каррасига кўпайди.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мамлакатимиз туризм экспорт салохиятини янада оширишга замин яратади.

Сайеҳлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, жумладан, замонавий талабларга тулиқ жавоб берадиган меҳмонхона ва транспорт хизматларини ривожлантириш орқали мамлакатимиздаги ноёб маданий мерос объектлари билан кенг танишиш, ушбу объектларга қулай ва тез етиб олиш орқали ҳорижлик сайхлар мамлакатимизда узокрок муддатга қолиш учун имкониятларини кенгайтиради.

Бу эса ўз навбатида тиризм соҳасини давлатимиз иқтосодиётидаги улушини янада оширишнинг муҳим бир омилларидан ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг