Ўзбекистонда темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Япония тажрибаси ўрганилади
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Япония тажрибасини ўрганди.
Япония темирйўл тизими дунёдаги энг илғор тизимлардан бири бўлиб, унинг умумий узунлиги 30 625 кмни ташкил этади.
Японияда темирйўл соҳасида «Japan Railways» (JR Group) компаниялар гуруҳи фаолият юритади. JR Group 1987 йилда давлатга қарашли Япония миллий темир йўллари (JNR) компаниясини ўзгартириш орқали ташкил этилган.
Ислоҳотнинг асосий сабаблари:
- Давлатнинг компания бошқарувига аралашуви;
- Стандартлаштирилган бошқарув;
- Менежерлар ва касаба уюшмалари фаолиятида ўзаро мувофиқликнинг йўқлиги;
- Ташкилотнинг йириклиги;
- Менежерлар ўртасида рақобатнинг аҳамияти ҳақида етарлича тушунча бўлмаганлиги.
Ислоҳотнинг асосий йўналишлари:
- Рақобатни жорий этиш;
- Ортиқча ходимлар сонини қисқартириш;
- Вазифалар ва оператив жавобгарликни аниқ тақсимлаш;
- Аффилланган бизнесни ривожлантиришга туртки бериш.
Ислоҳот хусусий капитални темирйўл саноатига жалб қилишни рағбатлантирди. Бу эса марказий ҳукумат субсидияларидан деярли воз кечишга имкон берди.
Ўз навбатида, Япония тажрибасидан Ўзбекистон темирйўл транспорти соҳаси учун ҳам тегишли хулосалар олинади.
Жумладан, темирйўл инфратузилмасини яхшилаш, янги линияларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, юк ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш учун шароит ва рағбатлантириш тизимини яратиш, транспортда, шу жумладан вокзалга ёндош ҳудудлар ва станцияларда хизматларни тубдан ўзгартириш учун давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойилларини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, хусусий капитални бир йўлли участкалар бўйлаб иккинчи йўлларни қуришга, янги ва мавжуд саралаш стансиялари ва кириш йўлларини модернизация қилишга жалб қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter