Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қидирувга берилган фирибгар Истанбулда қўлга тушди

Ўзбекистонда қидирувга берилган фирибгар Истанбулда қўлга тушди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2022-2023 йилларда Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик жиноятини содир этиб, 2023 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Муқимжонов Дониёржон Муродил ўғли жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

Ўзгаларнинг умумий ҳисобда қарийб 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўзлаштирганликда айбланган Д.Муқимжонов бугун, 10 сентябр куни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.

Бош консулхона ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги дипломатик идорасига ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади дипломатик идора хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг