Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинади

Ўзбекистон Республикасининг «Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсади йўл қурилиши соҳасида давлат ва хусусий бошқарувни такомиллаштириш, йўл соҳасига инвестицияларни жалб этиш, йўл хўжалигида хусусий сектор технологиялари, ноу-хау, кўникмалари ва ресурсларини ўзлаштириш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, пуллик автомобиль йўлларини амалий жорий этиш учун ҳуқуқий механизмни яратиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, пуллик йўлларни амалиётга жорий этиш орқали:

  • тегишли тартибда таъмирлаш ва мунтазам таъмирлаш учун тўловларни етарли миқдорда ундиришда бюджетга юкни камайтириш;
  • йўл инфратузилмасини ривожлантириш;
  • автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тезлаштириш;
  • умумий йўллардаги юкни камайтирадиган ва транспорт воситаларининг сиғимини оширадиган муқобил автомобиль йўналишларини яратиш;
  • бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш;
  • янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, пуллик автомобиль йўлларининг қурилиши муқобил бепул автомобиль йўли мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Шунингдек, автомобил йўллар сифатини яхшилаш ва энг мақбул тезлик режимидан фойдаланиш автотранспорт воситаларининг ёқилғи сарфини тахминан 10-15 фоизга камайтиради ва ҳаракатланиш вақтини қисқартиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг