Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этмоқда. Қайд этилишича, ушбу шахсларнинг аксарият қисми махсус антиретровирус даволаш билан қамраб олинган.

– Ҳар йили Ўзбекистонда 4-4,5 млн нафар киши ОИВ инфекциясига қарши текширилади. Текширилганлар орасида 0,1 фоизда касаллик аломати мавжуд одамлар аниқланади.  Ўн йиллар муқаддам бир йилда 700 нафар аҳоли бу касаллик бўйича текширувдан ўтказилган бўлса, уларнинг 0,42-0,45 фоизида касаллик мавжудлиги аниқланган.

Касалликнингн онадан болага юқиш ҳоллари ҳам 10 йил аввал 4,8 фоизни ташқил қилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 0,6 фоизга тенг, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов.

Қурбоновга кўра, ҳар йили ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган 600 нафар бола сунъий қуруқ сут аралашмалари билан таъминлаб келинмоқда.

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли болалар эса касаллик аниқланиши билан ижтимоий нафақа билан таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг