Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор технологик илғор чиқинди полигони қурилади

Ўзбекистонда илк бор технологик илғор чиқинди полигони қурилади

Ўзбекистонда қиймати 16 миллион долларни ташкил этадиган биринчи технологик илғор чиқинди полигони қурилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг маиший чиқиндилари учун мўлжалланган Оҳангарондаги чиқинди полигонини қуриш қиймати 16 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ишлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Лойиҳанинг умумий майдони 30 гектар, полигоннинг ўзи эса 25 гектарни ташкил этади.

Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш бўйича «Махсустранс» филиали раҳбари Рафаэл Бекмуллиннинг сўзларига кўра, полигон мутлақо янги технология асосида ишлайди.

Полигон 15-20 йилга мўлжалланган бўлиб, 20 миллион тоннага яқин чиқиндини сиғдира олади. Унинг қурилиши жорий йилнинг ноябрь ойигача якунланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг