Ўзбекистонда энг кам маош тўланаётган соҳалар маълум қилинди
2023 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 4 млн 551,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентликка кўра, ўтган йили ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (7 млн 453,4 минг сўм), Навоий (5 млн 887,8 минг сўм), Тошкент (4 млн 526,0 минг сўм), Андижон (3 982,7 минг сўм) ҳамда Бухоро (3 млн 883,9 минг сўм) вилоятларида кузатилди.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиши эса Фарғона вилояти (119,1 фоиз), Тошкент шаҳри (118,7 фоиз), ҳамда Жиззах (118,1 фоиз), Хоразм (118,0 фоиз) ва Самарқанд (117,8 фоиз) вилоятларида кузатилган.
2023 йил январ-декабр ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 13 млн 323,2 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек:
- ахборот ва алоқа соҳаси 10 млн 602,1 минг сўм;
- ташиш ва сақлаш соҳаси 6 млн 936,7 минг сўм;
- саноат соҳаси 5 млн 622,2 минг сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди.
Таълим (3 млн 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 млн 2,6 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарни банд қилган.
Маълумот учун, номинал ҳисобланган иш ҳақи – маълум бир давр (соат, ой, йил) мобайнида ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) эвазига иш берувчилар томонидан, амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олувчи ёлланма ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзида жисмоний шахсга пул шаклида ҳисобланган даромадлардан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter