Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аёл раҳбар бўлган корхоналар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда аёл раҳбар бўлган корхоналар сони маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида бўлган кичик корхона ва микрофирмалар сони 16 359 тани, эркаклар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони эса 121 746 тани ташкил қилган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида бўлган кичик корхоналар 2021 йилда 2,3 трлн. сўм, эркаклар бошқарувидагилари эса 27,9 трлн. сўм соф фойда олган.

Ҳудди шу даврда ўрта ҳисобда битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори тадбиркор эркак раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектларида 229,7 млн. сўмни ташкил этган бўлса, тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда  бу кўрчаткич ўртача 141,4 млн. сўмни ташкил этди.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти:

– савдо соҳасида – 14 147 та

– хизматлар соҳасида – 10 057 та

– саноатда – 5 543 та.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг