Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда атиги 5 фоиз оталар фарзанди таълимида иштирок этади – статистика

Ўзбекистонда атиги 5 фоиз оталар фарзанди таълимида иштирок этади – статистика

Ўзбекистонда 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Давстатқўм ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маълум қилинди.

Мазкур статистика Мультиндикатор кластер кузатуви (MICS) натижаси бўлиб, MICS ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатув халқаро дастури ҳисобланади. Ушбу дастур, асосан болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада таққослаш имконини берувчи кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғади ва ўз ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳам ҳисобланади.

MICS кузатувлари 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонда эса учинчи бор ташкил этилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда MICS кузатуви танлаб олинган 556 та маҳаллада жойлашган 15 мингдан ортиқ уй хўжаликларида, жойига чиққан ҳолда респондентлар билан суҳбатлашиш орқали йиғилган.

MICS кузатуви, шунингдек, Ўзбекистон уй хўжаликларининг 40 фоизида 5 ёшгача бўлган камида битта бола борлигини ҳам маълум қилган.

Ортиқча вазнли болалар эса 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 фоизидан камроғини ташкил қилади (ўғил болалар орасида 5 фоиз ва қизлар орасида 4 фоиз).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг