Афғонистон билан чегарада браконьерлар фаолияти тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида «Қизил китоб»га киритилган жонзотларни овлашга уринган браконьерлар фаолияти тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
31 май куни чегарачилар ўқ овозини эшитган ва Афғонистон чегарасидаги қамишлар орасига югуриб кириб кетган кийикни пайқаб қолган. Маҳаллий ҳудудни кузатиш натижасида уч нафар номаълум шахслар аниқланган, улар чегарачиларни кўриши билан афғон ҳудудига бекинган.
Кузатувлар браконьерлар томонидан ўлдирилган кийикнинг жасади топилган. Унинг ёнида тирик кийикча бўлган. Воқеа жойига етиб келган ҳарбий хизматчилар гуруҳи кийикчани чегара постига олиб кетган. Айни вақтда у чегарачилар назорати остида.
Браконьерлар томонидан отиб кетилган жонзот Бухоро (тўқай) кийиги ҳисобланади ва у тўқайзорлар ва Марказий Осиёдаги сув ҳавзалари атрофида яшайди. «Қизил китоб»га киритилган мазкур кийикларнинг сони 1999 йилда 400 бошни ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 1600 дан ортиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter