Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркиянинг зилзиладан талафот кўрган ҳудудида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркиянинг зилзиладан талафот кўрган ҳудудида бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида учрашди.

Вазир Саидов Ўзбекистон Президенти ва халқи номидан Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан ҳамкасбига самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирди.

«Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз», – дейди Саидов.

Шунингдек, у 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлган ва маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларга миннатдорчилик билдирган.

Саидовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томонидан зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Туркиянинг Ҳатай вилоятида бўлиб турган Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2 мингга яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатмоқда. ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг