Ўзбекистон ТИВ Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги терактни қоралади
Бир муддат олдин Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов мазкур воқеани «террорчилик ҳужуми» деб атади ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
«Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз», – дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter