Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мевалари асосан қайси давлатларга сотилгани айтилди

Ўзбекистон мевалари асосан қайси давлатларга сотилгани айтилди

2023 йилнинг январ-август ойларида хорижга Ўзбекистон далаларида етиштирилган 1 млн 246,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 142,1 минг тоннага кўп.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (42 фоиз), Покистон (15,4 фоиз), Қозоғистон (12,1 фоиз) ҳамда Қирғизистон (8,4 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот учун, ҳисобот даврида мева-сабзавот экспортидан бюджетга тушум озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисмини, аниқроғи 763,6 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоизга кўп (жами экспортдаги улуши 4,6 фоиз) деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг