Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳуқуқшуносларни тайёрлашда Хитой тажрибасини ўрганяпти

Ўзбекистон ҳуқуқшуносларни тайёрлашда Хитой тажрибасини ўрганяпти

Ўзбекистон юриспруденция мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш борасида Япония, Германия, Буюк Британия ва Хитой каби давлатларнинг тажрибалари ўрганиляпти.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ташаббускорлигида Чунсин шаҳридаги Хитой Жанубий – Ғарбий сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университетида бўлиб ўтган давра суҳбатида қайд этилди.

Хитой томони суҳбат давомида Тошкент Давлат юридик университети билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш ва унинг дорасида мазкур университетлар қошида Хитой ва Ўзбекистон ҳуқуқини ўрганиш марказларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.

Меморандумнинг имзоланиши келажакда ўзаро ҳамкорликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма таълим ва илмий дастурларни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун малака ошириш ва амалиёт ўташ дастурларида иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратиши, шунингдек, талабалар алмашувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда турли танловлар, конференция, семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг