Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти

Жорий йилнинг 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда  «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.

Қайд этилишича, 29 ноябрь-1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь-1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг