Ўзбекистон Ҳарбий прокурори ўзгараётгани айтилмоқда
2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Узоқовнинг ўрнини Хоразм вилояти прокурори Ботир Қудратхўжаев эгаллаши, яъни унинг Бош прокурор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланиши айтилмоқда.
Kun.uz нашрининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, янги тайинлов ҳақидаги расмий хабар бугун, 2 ноябр куни эълон қилинади.
Шуҳрат Шаропович Узоқовнинг эса нима сабаб билан ишдан олингани ёки қайси лавозимга ўтгани номаълум.
Хоразм вилояти прокурори лавозимига эса ҳозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаётган Умирбек Мадраимов тайинланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter