Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон электромобиллар бозорида савдо кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Ўзбекистон электромобиллар бозорида савдо кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Ўзбекистон электромобиллар бозорида савдонинг салбий динамикаси сақланиб қолмоқда. Ушбу сегментда сотувлар кетма-кет учинчи ой пасаймоқда, ўтган ой 30 фоиз пасайиш қайд этилди.

Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазият таҳлилига бағишланган аборотида қайд қилинмоқда.

Марказ таҳлилларига кўра, ноябр ойида 1,9 мингта енгил электрокар сотилган ва бу октябр ойига нисбатан 800 та автомобилга кам деганидир.

Ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан электромобиллар савдоси 6,5 баравар ошди. Умуман олганда, йил бошидан буён республикада электромобиллар савдоси 3,4 баробар ошди.

Электромобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар бироз турланиб турди: ноябр ойидаги пасайиш октябрь ойидаги 35 фоизга нисбатан 28 фоиз пасайишни кўрсатди. Умуман олганда, бу ерда сотувлар йил давомида 10 баробар ошди.

Иккиламчи бозорда эса савдо 36 фоизга қисқарди, яъни ҳайдалган машиналар сотуви 250 донага камайди. Йил давомида эса ушбу сегмент 3 баробар ўсди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг