Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer ҳарбий юк самолётларини харид қиляпти

Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer ҳарбий юк самолётларини харид қиляпти

Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer компаниясидан 2 дона KC-390 ҳарбий юк самолётларини харид қилган. Бу ҳақда бразилиялик мудофаа саноатини ёритиб борувчи журналист Роберто Кайфа ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ўйлайманки, тез орада Ўзбекистонга иккита C-390 Millennium самолётлари сотилгани ҳақида расмий хабар берилади», деб ёзади у. 

Бразилия ҳукуматининг Савдо вазирлиги берган расмий маълумотга кўра эса Экспортни молиялаштириш ва кафолат қўмитаси жорий йил 25 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон ва АҚШга (Қўшма Штатлар 30 та Embraer e175 фуқаролик самолётларини харид қилган) Embraer самолётларини экспорт қилишга оид сўровни маъқуллаган.

Бразилиянинг CPG нашри эса ўз манбаларига таяниб, «Ўзбекистон ҳаво транспорти паркини модернизация қилиш мақсадида АН-12 каби эски самолётларини Embraer компаниясининг замонавий модели билан алмаштиргани»ни ёзади. 

Нашрга кўра, Бразилия компанияси самолётлари АН-12 самолётларига нисбатан 6 тонна кўпроқ юк ташиш қувватига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг