Ўзбекистон автомобил бозорида август ойи савдоси 9 фоизга ўсган
Август ойи якунларига кўра, республикада автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 9 фоизга ўсиб, 111 минг донадан ошди. Йиллик фаоллик 25 фоизга камайди.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.
Жумладан, енгил автомобиллар савдоси 11 фоизга ошиб, 102 минг донани ташкил этди, бу жорий йилнинг февраль ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Бироқ, ўтган йилга нисбатан енгил автомобиллар савдоси 24,6 фоизга қисқаришда давом этди. Шундай қилиб, ойлик ўсишга қарамай, йиллик динамика заифлигича қолмоқда.
Енгил автомобилларни сотишнинг ҳудудий тенденциялари август ойида энг юқори ўсиш Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида мос равишда 54 фоиз, 25,4 фоиз ва 24,8 фоизга қайд этилганини кўрсатмоқда.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментида сотув суръатларини ошириш тенденцияси давом этди. Хусусан, бундай автомобиллар савдоси 22 фоизга ўсиш билан 34 мингтани ташкил этди. Йиллик ҳисобда 5 фоиз фаоллик ўсиши кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter