Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон август ойида энг кўп олтин харид қилган давлатлар «тўртлик»ида

Ўзбекистон август ойида энг кўп олтин харид қилган давлатлар «тўртлик»ида

Айрим давлатларнинг марказий банклари август ойида кетма-кет учинчи ой олтин заҳираларини тўлдиришди.

Халқаро олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, олтинга харидор давлатларнинг марказий банклари ой давомида глобал расмий захираларга 77 тонна олтин қўшган. Бу эса июль ойидаги хариддан 38 фоизга кўп.

Сўнгги уч ой ичида уларнинг умумий соф хариди 219 тоннани ташкил этди (апрель ва май ойларидаги умумий сотувлар 96 тонна бўлган).

Олтин хариди бўйича, ҳисобот даврида, Хитой Халқ банки ўз заҳирасини 29 тонна олтин билан тўлдириб биринчиликни, Польша (18 тонна) ва Туркия (15 тонна) эса кейинги ўринларни қайд этган.

Хитой Халқ банки, шу тариқа йил бошидан буён жами 155 тонна, харид бўйича маълумотларни очиқ эълон қила бошлаган 2022 йилнинг ноябридан буён эса жами 217 тонна олтин харид қилган.

Ўзбекистон Марказий банки эса август ойида 9 тонна олтин хариди билан 4-ўринда.

Статистика агентлиги аввалроқ август ойида Ўзбекистон хорижга олтин сотишни тўхтатгани ва йил бошидан буён қимматбаҳо металлар экспортидан 5,63 миллиард доллар даромад кўрилгани ҳақида маълумот берган эди.

Маълумот учун, август ойидаги харидларда Россия (3 тонна), Ҳиндистон (2 тонна), Чехия (2 тонна), Сингапур (2 тонна) ва Қирғизистон (1 тонна) ҳам рўйхат аввалида қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг