Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан цемент импорт қилаётгани айтилди

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан цемент импорт қилаётгани айтилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 62,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 423 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 8 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  • Тожикистон – 625 минг тонна
  • Қирғиз Р. – 458 минг тонна
  • Қозоғистон – 409 минг тонна
  • Туркманистон – 11,5 минг тонна
  • Эрон – 9,8 минг тонна
  • Хитой – 1,4 минг тонна
  • Россия – 850 тонна

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида Ўзбекистонга хориждан қиймати 128,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 млн. тонна цемент импорт қилинган бўлиб, асосий импортёр давлатлар «учлиги»да Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари қайд қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг