Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2023 йилда қурилиш ишлари 1,5 баробарга ортган

Ўзбекистонда 2023 йилда қурилиш ишлари 1,5 баробарга ортган

2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортиб, 90 минг хонадонли уйларда қурилиш ишлари ташкил этилди.

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Вазирлик расмийсига кўра, аввалги йиллардан фарқли равишда якунланган йил қурилиш соҳасида сермаҳсул йил бўлиб, қурилиш ишларининг тахминан 107 фоизга ортган.

Қурилиш ишлари ҳажми Республика бўйича жами 140 трлн сўмдан ошган. Бунда асосан, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари, муҳандислик коммуникациялари ва йирик ишлаб чиқариш иншоотлари қурилишига оид мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши ҳамда ташаббусли бюджет тизимининг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Қайд этилишича, 40 та ҳудудда «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилиши жадал олиб борилган, инвестиция дастури асосида 2 535 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида қурилиш-реконструкция ишлари, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида эса 5 284 та маҳалладаги 7 138 та объектда жами 7 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

«Бундан ташқари, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва топшириқлар асосида турли манбалардан ажратилган 10 трлн.сўм маблағлар ҳисобидан ҳам 35 мингдан ортиқ объектда қурилиш ишлари бажарилди.

Янги жорий этилган «Ташаббусли бюджет» тизими ҳудудларда бунёдкорлик ишлари кўламининг янада кенгайишига туртки бўлди. Хусусан, ушбу тизим орқали олинган 5,5 трлн сўм маблағ ҳисобига маҳаллалардаги 4701 та объектда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди», – дейди Саидносир Усмонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг