Ўйиндан ўт чиқди: Истанбулда ўзбекистонлик хонадошини отиб қўйди
Жорий йилнинг 9 апрел куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Инстаграм тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган.
22 ёшли С.Геббаров хонадоши У.Раҳматиллоев томонидан отиб қўйилган. С.Геббаровнинг бош қисмига отилган ўқ натижасида ўша ерда вафот этгани айтилмоқда. У.Раҳматиллоев эса маҳаллий полиция томонидан ушланган.
У.Раҳматиллоевнинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. С.Геббаров тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси вафот этган фуқаронинг жасадини Ватанга жўнатиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter