Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили электр энергияси ўғрилиги билан боғлиқ 42 мингта «иш» қўзғатилган

Ўтган йили электр энергияси ўғрилиги билан боғлиқ 42 мингта «иш» қўзғатилган

Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ноқонуний уланишларнинг олдини олиш борасида 2023 йилда 53 мингга яқин ҳолатлар юзасидан рейд тадбирлари ўтказилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Натижада уларга нисбатан 1 037 та жиноят ва 41 500 та маъмурий ишлар  қўзғатилган. Етказилган зарарнинг 581 млрд сўми ундирилган.

Бош прокуратура расмийсининг маълум қилишича, биргина Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Рахимов, чет эл фуқароси билан биргаликда майнинг фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб, электр тармоғига ноқонуний уланганликлари оқибатида давлат манфаатларига жами 1 млрд 545 млн сўм зарар етказган.

«Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган», – дейди Шамсутдинов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг