Ўтган йили аҳоли жон бошига умумий даромад қанча бўлгани айтилди
2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлар ўртача 20 млн сўмни ташкил қилган.
Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, 2023 йилнинг январ-декабр ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида (44 млн 427,9 минг сўм) ҳамда Навоий (31 млн 445,6 минг сўм), Бухоро (23 млн 480,3 минг сўм) ва Тошкент (20 млн 730,2 минг сўм) ва Хоразм (20 млн 076,6 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилган.
Ҳисобот даврида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари эса Қорақалпоғистон Республикасида (14 млн 570,7 минг сўм), Наманган вилояти (15 млн 070,6 минг сўм) ва Фарғона (15 млн 716,5 минг сўм) вилоятларида қайд этилди.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши эса ўтган йили 102,4 фоизни ташкил этди. Худди шу кўрсаткич 2022 йилнинг январ-декабр ҳолатига 107,3 фоизни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (7,6 фоиз) Навоий (5,7 фоиз), Сирдарё (4,4 фоиз), Андижон (4,4 фоиз) ва Жиззах (4,3 фоиз) вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга Хоразм (-6,4 фоиз), Сурхондарё (-0,8 фоиз), Самарқанд (-0,5 фоиз), Бухоро (-0,4 фоиз), Наманган (-0,3 фоиз) вилоятларида аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиш суръатлари пасайиши қайд этилди.
Маълумот учун, аҳолининг реал умумий даромадлари – аҳолининг номинал умумий даромадларини тегишли давр учун истеъмол нархлари индексига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 29,7 фоиз улушга эга бўлган ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва 34,3 фоиз улушга эга мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар ҳамда 26,7 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter