Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили 6 мингдан зиёд чақалоқлар ўлими қайд этилган

Ўтган йили 6 мингдан зиёд чақалоқлар ўлими қайд этилган

Бир муддат олдин Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган 2023 йилда Ўзбекистонда туғилишлар статистикасида катта тафовут борлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Адлия вазирининг матбуот котиби Севар Уринбаевага кўра, вазирлик эълон қилган статистика 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони бўйича тузилган бўлиб, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотни тақдим қилган. Шу боис ҳар икки рақам ўртасида фарқ пайдо бўлган: 6 178 та. 

Вазирлик келтирган рақамларда 968 140 та туғилиш ҳолатлари қайд этилгани айтилган эди. Статагентлик эса ўтган йили мамлакатда тирик туғилишлар сони 961 962 нафарни ташкил этганини келтиради.

Рақамлардан кўринадики, 2023 йилда Ўзбекистонда юқорида келтирилган – 6 178 та ҳолатда чақалоқлар ўлими қайд этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг