Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда хонадонлардаги жўмраклардан қонли сув оқди: вазиятга изоҳ берилди

Олмалиқда хонадонлардаги жўмраклардан қонли сув оқди: вазиятга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмалиқ шаҳрининг «Рамазон» маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган.

Шаҳар ҳокимлигининг «Сув таъминоти» корхонаси масъулларига таяниб маълум қилишича, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.

«Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг