Нукус воқеалари: прокурор протести қаноатлантирилмади. Қаллиханова “уй қамоғи”да қолади
2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус воқеалари бўйича шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 39 нафар шахсга нисбатан 2023 йил 17 март куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинган эди.
Бир муддат ўтиб, Олий суд судланувчилар Д. Таджимуратов ва яна 15 киши биринчи инстанция суди ҳукми устидан аппеляция тартибида шикоят киритгани ҳамда мазкур ҳукмнинг судланувчилар Л. Қаллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига прокуратура томонидан протест киритилгани ҳақида маълум қилган эди.
Ушбу жиноят иши юзасидан бугун, 5 июн куни прокурорнинг мазкур жиноят иши доирасида юқоридагиларга оид протестини кўриб чиқиш якунига етди.
Суд прокурор протестини қаноатлантирмади.
Яъни:
- Азамат Нуратдиновнинг 4 йил 5 ой 17 кун;
- Ахмет Сметуллаевнинг 4 йил 5 ой 8 кун;
- Азамат Турдановнинг 4 йил 5 ой 5 кун; озодликни чеклаш жазолари;
- Лолагул Қаллиханованинг 3 йил синов муддати билан шартли берилган жазолари ўз кучида қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter