Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноябрда Тошкентдаги ижара уйлари нархлари арзонлаган

Ноябрда Тошкентдаги ижара уйлари нархлари арзонлаган

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари таҳлилида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархларининг ўзгаришига оид малумотлар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Унга кўра, ноябр ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилган.

Яъни октябрь ойига нисбатан ноябр ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлаган. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошиб, 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этган.

Марказ таҳлилларига кўра, 1 кв.м учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 долл.), Миробод (12,3 долл.) ва Яккасарой (12,2 долл.) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 долл.), Сергели (7,2 долл.) ва Бектемир (6 долл.) туманларида қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг