Новосибирскдаги масжидда содир бўлган мигрантлар билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди
Россиянинг Новосибирск шаҳри Мир кўчасида жойлашган жоме масжидида 18 май куни жума намозидан сўнг ҳовли дарвозалари беркитиб қўйилгани ва полиция ходимлари томонидан марказий осиёлик мигрантларнинг паспортлари текширилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Унда ҳужжат йўқ бўлган хорижликларни автобусларга солиб олиб кетишгани қўшимча қилинади.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Новосибирск шаҳрининг Мира кўчасида жойлашган масжидда меҳнат мигрантлари тегишли идоралар томонидан текширувдан ўтказилган.
Мазкур ҳолат бўйича Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилиб, олинган маълумотларга кўра, ушбу текшириш жараёни Россия ҳудудига ташриф буюрган барча давлатларнинг фуқаролари ўртасида ўтказилган.
Ушбу масала Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter