Наманганда мактаб директорининг ўринбосари ўз жонига қасд қилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тўрақўрғон туманидаги 45-сонли мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасида вилоят прокуратураси маълумот берди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон тумани, “Қумидон” МФЙ да яшаб, Тўрақўрғон тумани ХТБ га қарашли 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимида ишлаган О.Қўчқоров руҳиятидаги ўзгариш туфайли 28.11.2021 йил яшаш уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган ва туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширишда, О.Қўчқоровга нисбатан унинг оила-аъзолари ёки бошқа бирон-бир шахс томонидан қўрқитиш, раҳмсиз муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари бўлмагани, ўз жонига қасд қилишига руҳиятидаги ўзгариш сабаб бўлгани аниқланган.
Текширув якунга кўра О.Қўчқоровнинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter