Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 21 ёшли йигит бир гуруҳ болалар томонидан «самосуд» қилинди

Наманганда 21 ёшли йигит бир гуруҳ болалар томонидан «самосуд» қилинди

Наманган вилояти Чуст туманида 21 ёшли йигит ўзидан 4 ёш кичик болалар томонидан «самосуд» қилинди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, ҳолат Чуст туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро 21 апрель куни соат 14:30 да бошқарувидаги «DAMAS»да таниши — 2007 йилда туғилган қиз билан туманнинг «Саримсоқтепа» МФЙ ҳудудидаги далада гаплашиб ўтирган вақтда содир бўлган.

Туманнинг «Гулистон» МФЙда яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқаро «Spark»да бир неча танишлари билан келиб, «Бу ерда машина ичида бегона қиз билан нима қилиб ўтирибсан», деб йигитни дўппослаган. Шунингдек, «DAMAS»нинг орқа ўнг ёритиш чироқлари ва ўнг ён томондаги орқани кўриш ойнасини синдирган. Атрофдаги танишлари эса мазкур жараённи тасвирга олиб, Instagram’даги ўз саҳифасига жойлаштирган.

Қайд этилишича, 2002 йилда туғилган фуқаронинг баданида аниқланган тан жароҳатлари чап тирсак соҳаси, юз яраси ва чап ёнбош соҳаси қонталаш кўринишда бўлиб, унинг жароҳатлари енгил экани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг