Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мувофиқлаштирувчи кенгашга ўтказган тадқиқотлари натижаларини сотишга рухсат берилади

Мувофиқлаштирувчи кенгашга ўтказган тадқиқотлари натижаларини сотишга рухсат берилади

Президентнинг жорий йил 2 январдан кучга кирган ПҚ-467-сон қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича тузилган Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. 

Бу ҳақда Президентнинг 10 февралдаги ПҚ-48-сон қарорида белгилаб қўйилди.  

Ҳужжатга мувофиқ, жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

  • мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
  • таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
  • ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга эса қуйидагиларга рухсат берилади:

  • Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
  • грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг