Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида Рабиъул аввал ойи муносабати билан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сийратларига бағишланган маърифий тадбир ва Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, уламолар, қорилар ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу ойнинг ислом оламида тутган ўрни, бугунги кунда Пайғамбаримиз Набий алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганиш ҳар доигидан ҳам муҳим экани, шунингдек, сийрат бобида нашр қилинган Муфтий ҳазратларининг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» китобини ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидладилар.

Тақдимотда, шунингдек, Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг «Ихлос – амаллар зийнати», «Исломда ватан тушунчаси», «Ҳаж – буюк ибодат», «Умра – улуғ ибодат» ҳамда «Никоҳнома» китоблари ҳақида ҳам сўз борди.

Тадбир давомида Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳанафий шайхи Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида дарс бериб келаётган Жамолиддин Ҳошим Маҳмуд ҳам сўзга чиқиб, мусулмонлар кутубхонаси Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига оид яна бир китоб билан бойигани, бу эса дунёдаги миллионлаб ўзбектилли мусулмонларга етиб бориши ва уларнинг илм олишида муҳим манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Маросим сўнгида тақдимот бўлиб ўтга китоб муаллифи – Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш тарғиби учун ташкил қилинган тадбир ҳамда тақдимотга ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, бугунги тадбирда китобларга бироз муболағали таърифлар берилгани, аслида Набий алайҳиссаломнинг сийратлари ва хулқларини ёритишда мазкур китоб денгизда бир томчи экани таъкидланди.

Тақдимот якунида сийрат мусобақасида иштирок этган талабаларга ҳамда бошқа қатнашчиларга эсдалик совғалари улашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг