Мисрдан Ўзбекистонга «гепатит С»га қарши дорининг навбатдаги партияси келтирилди
![Мисрдан Ўзбекистонга «гепатит С»га қарши дорининг навбатдаги партияси келтирилди](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4253323144.jpg)
15 июл, шанба куни Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи қисми Тошкентга етиб келди.
Мазкур «юк» Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунилари Мисрга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилган.
Умумий ҳажми 114 қутида 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» дори воситалари Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан қабул қилинган.
Маълумот учун, Миср СВВ маълумотига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган ва бу ҳақида вазир Халид Абдуғаффор жорий йилнинг 21-30 май кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 76-сессиясида ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан жўнатилган мазкур дори воситасининг дастлабки партияси – 35 минг долларлик 17 минг қутидан иборат юк келтирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter