Мисрдан яна бир партия «С» гепатитига қарши дори-воситалари етиб келди
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситаларининг навбатдаги туркуми етиб келди.
«Дунё» ААнинг Қоҳирадаги Ўзбекистон элчихонасига таяниб хабар беришича, кеча, 12 август куни мазкур инсонпарварлик кўмагининг ўн учинчи туркуми Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказилган. Жами 80 дона қутида 1 280 та «Даcлатасвир-60 мг» дори воситалари Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан тақсимланади.
Қайд этилишича, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5-8 сентябр кунлари Қоҳирада ўтказадиган «Аҳоли, саломатлик ва ривожланиш бўйича глобал конгресс» ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу ташриф доирасида беғараз ёрдамни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳам мўлжалланган.
Аввалроқ, ушбу дори воситаларининг олдинги партиялари ҳақида ҳам маълумот берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter