Мирзо Улуғбек туманида уй-жойга муҳтож неча нафар фуқаро бор?
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида оммавий ахборот воситалари воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот бергани, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаргани ҳақида хабар берган эдик.
Жумладан, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири тумандаги уй-жойга муҳтож фуқаролар сони қанчани ташкил этиши билан қизиқди.
— Бизда, асосан иккита рўйхат қолган. Ижтимоий муҳтож оилалар бўйича 27 оила ва 800га яқин Сирғали туманидаги арзон уй-жойларга даъвогарлар, — деб жавоб берди туман ҳокими. — Бу йили 530 кишининг исм-шарифи тақдим этилди. Ўтган йили 350 кишининг рўйхати тақдим этилган эди.
Туманимизда 267 минг аҳоли мавжуд. Уйлар аҳоли сонига кўра тақсимланган. Шулардан бизда 720 та навбат қолди. Декабр-январ ойларига қадар яна 600 кишининг рўйхати берилиши режага киритилган. Куни кеча биз ногиронлиги бўлган, ўта муҳтож 23 та оиланинг рўйхатини бердик, улар учун уйларнинг бошланғич 15 фоиз тўлови тўлаб берилиши бўйича тегишли идораларга сўров юборилган. Бу ерда гап фақат бошланғич тўлов ҳақида кетаяпти, агар мана шу нарса ҳал бўлса, уйнинг қолган тўловини фуқаролар ўзлари тўлашлари керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter