Мирзиёева икки амалдорнинг Хоразмдаги зўравонлигига муносабат билдирди
Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйларининг бирида уй бекаси билан жиноий тил бириктириб, тарбияланувчи қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган Адлия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳудудий ташкилотлари раҳбарларининг иши ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Бир муддат олдин Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ёш қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган шахсларга нисбатан кимёвий бичиш жазосини қўллашни таклиф қилиб чиқди.
Шу жумладан, Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева ҳам юз берган фожиа юзасидан муносабат билдирди.
«Бу ҳолат қонунчилигимизда жиддий муаммолар борлиги ва ушбу бўшлиқдан жирканч шахслар фойдаланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Воқеа иштирокчилари орасида ҳуқуқ идораси вакиллари ҳам борлиги эса ниҳоятда хавотирлидир.
Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўрайман.
Биз мавжуд қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш, турли «лазейка»ларни ёпиш, оилавий зўравонлик бўйича қонунни қабул қилишни тезлаштиришимиз зарур. Мазкур қонун лойиҳаси аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган», — деди Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter